Франция полицияси намойишчиларни зўравонлик билан бостиришга уринмоқда
(last modified Sat, 18 Mar 2023 10:15:21 GMT )
март 18, 2023 15:15 Asia/Tashkent
  • Франция полицияси намойишчиларни зўравонлик билан бостиришга уринмоқда
    Франция полицияси намойишчиларни зўравонлик билан бостиришга уринмоқда

Франция мамлакати полицияси ҳукумтага қарши намойишчиларни зўровонлик ва куч ишлатиш йўли билан бостирди ва 370 дан ортиқ эътирозчиларни қўлга олди.

Пайшанба куни 16 март куни  Франция президенти Эммануэл Макрон  парламент овозини инобатга олмасдан ва бу мамлакат конситуциясида махсус бир модда бўлган 49,3 моддасини ижро этиши билан  пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга ошириш қарорига келди.

Париж давлатининг бу қарори эса ғазабга келган эътирозчиларни  кўча хиёбонларга чиқишларига сабаб бўлди. Франция полицияси ҳам ёш оқизуви газлар ва сув машиналаридан фойдаланиб намойишчиларни тарқатиб юборишга уринди.

Скай нюс ахборот сайтининг хабар қилишича  эътирозчилар Канкорд майдонида ва Париждаги миллий мажлис биноси олдида митинг ўтказидилар ва полиция билан тўқнашдилар ва ОАВга кўра ҳозиргача 370 нафар эътирозчи ҳибсга олинган.

Бундан ташқари  келаси кунларда Францияда янада кенг қамровли норозилик намойишлар ўтказилиши айтилади ва  ишичлар уюшмаларининг иш ташлаши билан бир вақтга тўғри келган бу эътирозчилар Париж давлатига жиддий зарар етказиши мумкин.