март 20, 2023 22:46 Asia/Tashkent
  • Наврўз цивилизациясига тегишли 8 мамлакат эронлик Ҳафт Син дастурхони атрофида тўплашди
    Наврўз цивилизациясига тегишли 8 мамлакат эронлик Ҳафт Син дастурхони атрофида тўплашди

Наврўз байрамини кенг нишонлайдиган 8 мамлакат вакиллари Ҳиндистон пойтахти Деҳлидаги Эрон маданият уйининг Ҳафт син дастурхони атрофида Наврўз байрамини нишонлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон ва Афғонистон элчилари, Тожикистон, Ўзбекистон, Қириғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Ҳиндистон дипломатлари билан бирга ушбу Ҳафт Син дастурхони атрофида йиғилишди.

Мазкур маросимда сўзга чиққанлар Наврўз байрамини минтақа давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг янги бобининг бошланиши деб таърифладилар.

Тадбир давомида турли мамлакатлардан мусиқалар ижроси билан бир қаторда ташкилотчиларнинг ҳунармандчилик ва маданий тадбирлари ҳам намойиш этилди.

Бугун душанба куни Наврўз цивилизацияси давлатларидан келган элчилар, дипломатлар ва оила аъзоларидан ташқари Ҳиндистон расмийлари ҳам унинг атрофида янги шамсий йилни кириб келишини нишонлашди.

2010-йил  23-феаралда БМТ Бош Ассамблеяси Эрон Ислом Республкаси ва Наврўз ҳудудидаги бошқа бир қатор давлатлар томонидан таклиф қилинган резолюцияда ҳар йили 21-март  куни " Халқаро Наврўз куни" деб номлади ва мамлакатлардан бу байрамни турли маросимлар ўтказиш орқали нишонлаш ва тарғиб қилишни сўради.

Ёрлиқ