Ҳиндистон назорати остидаги Кашмирда оммавий эътироз
(last modified Sun, 24 Jul 2016 15:14:31 GMT )
июл 24, 2016 20:14 Asia/Tashkent
  • Кашмирда оммавий эътироз
    Кашмирда оммавий эътироз

Бугун Ҳиндистон назорати остидаги Кашмирда оммавий эътироз ўтказилди.

Эрон Радио ва телевидениесининг хабарига кўра, Кашмир халқи Ҳиндистон хавфсизлик кучларининг ҳужумида минтақа аҳолиси ўлдирилганлиги ва мамлакат Ички ишлар вазирининг бу минтақага сафарига қарши эътироз қилди.

Бу эътирозда барча мактаблар ва таълим марказлари, тижорат нуқталари ва бозорлар ишламади.

Кашмир Ҳуррияти конференциясининг етакчиларидан Саййид Алишоҳ Гелоний ва Мир Воиз Умар Форуқ Ҳиндистон назорати остидаги бу минтақа аҳолисидан бегуноҳ фуқроларнинг ўлдирилганлиги ва Ҳиндистон хавфсизлик кучлари томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилганлигига қарши бугун оммавий эътироз ўтказишга чақирган эдилар.

Ўтган бир неча кун давомида Кашмирда бу минтақа аҳолисидан минглаб кишининг давлатга қарши эътироз намойишлари ўтказилди.

Кашмих аҳолиси ва Ҳиндистон хавфсизлик кучлари ўртасидаги қонли тўқнашувлар бошланганидан буён ўтган икки ҳафтада бу минтақа аҳолисидан 50 киши ўлдирилди ва 3500 киши жароҳатланган.