Францияда оммавий намойишларнинг давом этмоқда; 80 нафар намойишчи ҳибсга олинган
(last modified Fri, 24 Mar 2023 08:22:55 GMT )
март 24, 2023 13:22 Asia/Tashkent
  • Францияда оммавий намойишларнинг давом этмоқда; 80 нафар намойишчи ҳибсга олинган
    Францияда оммавий намойишларнинг давом этмоқда; 80 нафар намойишчи ҳибсга олинган

Франсия ҳукумати манбалари Макрон ҳукуматининг пенсия лойиҳасига қарши мамлакат бўйлаб ўтказилган норозилик намойишларида бир миллиондан ортиқ одам иштирок этганини ва шу пайтгача бу намойишларда 123 нафар полиция ходими яралангани ва 80 нафар намойишчи ҳибсга олинганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Франсия Ички ишлар вазирлиги пайшанба куни кечқурун маълум қилди:Миллий миқёсдаги намойишларда бир миллиондан ортиқ намойишчилар пенсия қонунчилигидаги ислоҳотларга қарши чиқишди.

Намойиш зўравонлик билан кечган ва полиция кучлари намойишчилар билан тўқнашган ва уларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

Франсия Ички ишлар вазирлиги эълонига кўра, пайшанба куни бўлиб ўтган тўқнашувларда 123 полициячи яраланган ва 80 намойишчи ҳибсга олинган.

Бир неча ҳафталик халқ иш ташлаши ва пенсия ёшини ошириш лойиҳасига қарши норозилик намойишларидан сўнг, Франсия ҳукумати халқ ва уларнинг парламентдаги вакиллари ўртасида навбатдаги ғазаб тўлқинини қўзғатиш учун қонуний воситага мурожаат қилиб, ўзининг мунозарали лойиҳасини тасдиқлаш учун йўл очди; Бу ғазаб Макрон ҳукуматининг келажагини ноаниқлик соясига олиб бориб қўйди.

Ёрлиқ