Россиянинг Тула вилояти дронлар ҳужумга учради
Россия давлати бу мамлакатнинг Тула вилоятида кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия расмийлари кеча Тула вилоятида кучли портлаш содир бўлгании хабар қилиб Тула вилоятига ҳужум қилган дрон Украинанинг TU-141 учувчисиз учоғи бўлганини таъкидлади.
Тула вилояти Россиянинг Украина билан чегарадош 180 миля ва Россия пойтахти Москва шаҳридан 110 миля узоқликда жойлашган.
Бошқа томондан Швеция, Норвегия, Финляндия ва Дания ҳаво кучлари қўмондонлари Россиядан келиши мумкин бўлган таҳдидларига қарши курашиш мақсадида Шимолий Европада ягона ҳаво мудофаа тизимини яратиш бўйича англашув меморандумини имзолаганликларини маълум қилди.
Дания мамлакати ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Ян Дамнинг Ройтерз ахборот агентлигига билдиришича, Шимолий Европанинг тўртта давлат ўз ҳаво кучларини бираштириш режаси Россиянинг ўтган йили (2022-йил) Украинага ҳужумидан сўнг тузилган.
Скандинавиянинг тўртта давлати ўртасида келишув имзоланиши ўтган ҳафта Германиядаги Рамштейн авиабазасида НАТО ҳаво қўмондонлиги раҳбари айни пайтда минтақадаги АҚШ ҳаво кучлари назорати қилувчи генерал Жеймс Хакер иштирокида ўтказилди.