Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасида оғзаки урушлар давом этмоқда
(last modified Tue, 04 Apr 2023 07:36:26 GMT )
апрел 04, 2023 12:36 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасида оғзаки урушлар давом этмоқда
    Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасида оғзаки урушлар давом этмоқда

Озарбойжон Республикаси ТИВ раҳбари Европа Иттифқи миссиясида Арманистон томонининг провакацияларини кучайиши хавотирга сабаб бўлгании иддао қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Арманистон ТИВ раҳбари  Озарбойжон республикаси билан келишмовчиликларни ҳал қилишга тайёрлигини эълон қилган бўлса, унинг озарбойжонлик ҳамкасби икки давлат чегарасидаги миссияси чоғида арман провакицияларини кучайиши хавотирга сабаб бўлганини даъво қилди.

Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари Жайҳун Байрамов Арманистонни европалик фуқаролик кузатувчилари мавжудлигини суиистеъмол қилишда айблаб, бу тартибни Боку ва Ереван ўртасидаги нормаллашув жараёнини заифлаштириш ва қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракат деб атади.

Бу эса Арманистон ТИВ раҳбари Арарат Мирзаян Европа Иттифоқининг Озарбойжон республикаси билан халқаро чегарасида фуқаролик миссиясини хавфсизликни ошириш ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшиш учун " қимматли восита" сифатида баҳолаган пайтга тўғри келмоқда.

Арманистон ТИВ раҳбари Мирзаян шунингдек Бухарестда Руминия ТИВ раҳбари Богдан Аурско билан учрашганида  Арманистоннингг 150 километрлик ҳудуди Боку давлати омонидан босиб олинганига тўхталиб, Озарбойжон республикаси  2020 йил ноябрь ойидаги 3 томонлама баёнотнинг барча бандларини бузган деб эълон қилди.