БМТ Боку давлатидан Лочин коридорини тарк этишни талаб қилди
(last modified Wed, 05 Apr 2023 06:46:57 GMT )
апрел 05, 2023 11:46 Asia/Tashkent
  • БМТ Боку давлатидан Лочин коридорини тарк этишни талаб қилди
    БМТ Боку давлатидан Лочин коридорини тарк этишни талаб қилди

БМТ мутахассислари Озарбойжон республикаси давлатидан имкон қадар тезроқ Лочин коридоридан чиқиб кетишини сўрадилар.

Эслатиб ўтамиз, 2022-йил декабрдан Озарбойжон республикаси Тоғли Қорабоғ -Арманистон йўлини " Лочин довони" деган йўлни эгаллаб олди. Тоғи Қорабоғни деярли қамал қилишга олиб келган бу йўлнинг босиб олиниши мазкур минтақанинг 120 минг аҳолисини озиқ-овқат ва дори-дармон етишмаслигига сабаб бўлди.

Кеча БМТнинг 5 нафар мутахассислари тарқатган баёнотида Озарбойжон республикаси ҳукуматидан Лочин ўтиш жойида эркин ҳааркатланишни таъминлаш учун зудлик билан зарур чораларни кўришни талаб қилди.

Лочин йўли Тоғли Қорабоғни Арманистон ва ташқи дунё билан боғлайдиган ягона йўналишдир ва инсоний нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга ҳисобланади.

Экспертар шунингдек бу йўлнинг тўсилиши  120 мингга яқин Тоғли Қорабоғ аҳолисини озиқ-овқат, дори-дармон, ёқилғи ва бошқа зарур маҳсулотлар билан таъминлашда муаммо туғдиради, деб хулоса қилмоқда.

Баёнотни имзолаганлар Тоғли Қорабоғдаги гуманитар вазиятнинг тезтез газ узилишлари туфайли оғирлашган ва даволанишни давом эттиришига халақит бераётгани ,йўлни тўсиб қўйишнинг давом этиши эса бу ҳудудда инсоният фалокати хавфига олиб  келиши ҳаирда огоҳлантирмоқда.