АҚШ яна Украинага 2,6 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам беради
(last modified Wed, 05 Apr 2023 11:46:41 GMT )
апрел 05, 2023 16:46 Asia/Tashkent
  • АҚШ яна Украинага 2,6 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам беради
    АҚШ яна Украинага 2,6 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам беради

Пентагон-АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинадаги урушни қўллаб-қувватлашда давом этиб Киев давлатига янги ҳарбий пакет тақдимотини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича АҚШ Мудофаа вазирлигининг янги қўллаб-қувватлаш пакетига 500  миллион долларлик ўқ-дорилар ва жиҳозлар ҳамда 2,1 милиард долларлик  минометлар, ракетлар ва зирҳли машинага қарши тизимлар киради. Пентагон  " Украинага хавфсизлик ёрдами" сарлавҳаси остида бюджетидан 2,1 миллиард долларлик қурол-яроқ ёрдами берилишини таъкидлаган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги шунингдек 500 миллион долларлик ёрдам асосан, ўқ-дорилар, АҚШ президенти пенсия жамғармаси томонидан молиялаштирилади деб маълум қилди.

Аммо Россия ТИВ раҳбари ўринбосари,  Сергей Рябков  Москва давлати Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдами давом этиши ва унинг можароларининг кучайишига олиб келадиган салбий оқибатларидан огоҳлантирган деб хабар қилди.

Серней Рябков яқинда АҚШ ва НАТОнинг Украина урушидаги ҳаракатлари ядровий кучлар ўртасида қарама-қаршиликка тўла эканлигини билдириб, Вашингтоннинг беқарорлаштирувчи ҳаракатлари глобал оқибатларга сабаб бўлиши мумкин деб айтганди.

Россия ўтган йили феврал ойида Украинага бостириб кирганидан бери АҚШ Украина армиясига ҳарбий ва хавфсизлик учун 35 миллирад доллардан ортиқ ёрдам берди.