Жо Байден Россияга нисбатан миллий хавфсизлик фавқулодда ҳолатни узайтиради
AҚШ президенти Россия билан боғлиқ миллий хафсизлик фавқулодда ҳолатни яна бир йилга узайтиради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, кеча Оқ уй давлати АҚШ президенти Жо Байден мамлакат Конгрессига йўллаган мактубида Россия билан боғлиқ миллий хавфсизлик бўйича фавқулодда ҳолат режимини яна бир йилга узайтиришини маълум қилди.
Байденнинг Конгрессга йўллаган мактубида Россия Федерация ҳукуматининг зарарли хорижий фаолияти билан боғлиқ миллий фавқулодда ҳолатда жорий 2023 йил 15 апрелидан кейин ҳам давом этади деб келтирилган.
Байден шунингдек Россия Федерацияси ҳукуматининг зарарли хорижий фаолияти, айниқса эркин ва адолатли демокртик сайловлар ўтказилишига путур етказиши ва АҚШ ва унинг иттифоқчилари ва шериклардаги демократик идораларини заифлаштириш, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ва ҳамкорларига қарши вайронкор киберҳужумларда ро ўйнашиши, мамакатлардаги ҳудудий яхлитиллик, ҳада АҚШнинг миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисоди учун фавқулодда таҳдид бўлиб қолмоқда деб даъво қилди.
У шунингдек хорижий ҳукуматларга таъсир ўтказиш учун трансмиллий коррупцияни тарғиб қилиш ва ундан фойдаланиш, мухолифлар ва ё журналистларни нишонга олиш мақсадида ундан ташқари фаолиятларни кузатиб бориш, АҚШ миллий хавфсизлиги учун муҳим бўлган мамлакатлар ва минтақаларда хавфсизликни заифлаштириш ва халқаро ҳуқуқларнинг белгилланган тамойилларини бузилиши ушбу таҳдлар сирасидандир деб баҳолади.