апрел 12, 2023 14:46 Asia/Tashkent
  • Украинада НАТО махсус кучларининг борилиги фош қилинди
    Украинада НАТО махсус кучларининг борилиги фош қилинди

АҚШ томонидан тарқатилган ҳужжатлар, Украинада НАТО махсус кучларининг 97 нафар оператори борлигидан далолат беради.

Эрон телерадиокомапинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабарига кўра, Гардиан газетаси ўз ҳисоботида, февраль ойи охири ва мар ойи бошида Украинада 50 нафар Британия махсус агенти фаолият юритаётган иккита ҳолатни кузатганини,  АҚШнинг 14 агенти ва Францияни 15 махсус агенти борлигини ёзди.

ОАВга кўра  “махфий” деб белгиланган ва АҚШ Мудофаа бўйича юқори мартабали амалдорлар учун мўлжалланган бу ҳужжатларда  НАТОнинг ҳарбий амалиёти, харидлари, қурол-яроқ етказиб бериш ва Украина кучларини тайёрлаш бўйича маълумолтлар мавжуд.

Британия ОАВлари шунингдек Украинадаги Пентагоннинг 29 нафар ходими орасида 14 нафар АҚШлик махсус оператор ҳам бор эди, улар ораисда АҚШнинг Киевдаги элчихонасидаги денгиз пиёдаларининг хавфсизлик бўлими ва ҳарбий атташелар ҳам бор эди деб таъкидламоқда.

Ўтган 2022 йил апрел ойида Франциянинг Figaro  газетаси ҳам махсус кучлар операторлари ва Делта кучлари Россия ҳарбий операцияси бошиданоқ ҳозир бўлган ваа Украина номидан " яширин уруш" олиб борган деб иддао қилганди.

АҚШ Мукдофаа вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Крис Мегер куни кеча Вашингтон кўпчилиги Украинадаги уруш билан боғлиқ бўлган махсус ҳужжатларинг ошкор этилиши АҚШ хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда деб баён этди.

Ёрлиқ