Америка қўшма штатларида сайлов расмий тарзда бошланди
(last modified Tue, 08 Nov 2016 07:30:10 GMT )
ноябр 08, 2016 12:30 Asia/Tashkent
  • Америка қўшма штатларида сайлов расмий тарзда бошланди

Америка қўшма штатларида президентлик учун 58-сайлов расмий тарзда бошланди

Америка қўшма штатларида 58-сайлов расмий тарзда бошланди. СНН телеканали тарқатган хабарга кўра, сайлов компаниясидаги шиддатли рақабатлардан кейин Америка халқи бугун сешанба куни АҚШнинг 45-президентини сайлаш учун овоз бериш мақсадида сайлов участкаларига боришди. Америкада овоз бериш жараёни бошланиши билан биринчи овоз бериш Нью Хампейшр штатининг Дикс Вил минтақасида бошланди. Қирқ миллионга яқин Америкаликлар ҳам ушбу мамлакат президентини сайлаш учун олдиндан овоз беришган эди. Янги сўровлар шуни кўрсатмоқдаки, АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан кўрсатилган номзод Ҳиллари Клинтон, Республикачилар партиясининг номзоди Доналд Трапмдан кўра 4 фоиз олдинда кетмоқда.