Путин: ҳарбий-денгиз флотини кучайтириш муҳим бир вазифадир
Россия президени бу мамлакатнинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияларда ҳарбий -денгиз кучларидан фойдаланиш асосий устувор вазифа эканлигини таъкидлаб, бу кучларни янада мустаҳкамлашни Москва давлатининг бошқа устувор вазифаси деб атади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қиишича, Россия президенти Владимир Путин мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу билан урашувида бугунги кунда Россиянинг устувор йўналиши денгиз кучларини қўллашдир ва бу кучлар биринчи навбатда мамлакатнинг Украинадаги махсус операцияларида ва Донбасс минтақаси ва бошқа янги ҳудудлардаги одамларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ барча нарсаларда қўлланилади деб эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путин Сергей Шойгуга хитобан шунга қарамай, денгиз кучларини ривожлантириш масаласи, айниқса Тинч океани майдонида долзарб масала бўлиб қолмоқда. Шу туфайли бу вазифани албатта давом эттиришингизни ҳамда бошқа автопаркарлада ҳам шундай чора-тадбирлари ишлаб чиқариш ва таъминлашга эътибор қаратишингизни сўрайман деб таъкидлади.
Жума куни ҳам Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия флотини Тинч океанида режалар ташқари текширишдан кўзланган асосий мақсад бу мамлакат қуролли кучларини денгиз йўлларида душманнинг эҳтимолий ҳужумини қайтариш қобилиятини оширишдан биорат эканлигини айтганди.