Миллионлаб америкаликлар овоз бериш ҳақидан маҳрум этилган
(last modified Tue, 08 Nov 2016 13:54:35 GMT )
ноябр 08, 2016 18:54 Asia/Tashkent
  • АҚШ президентлик сайловлари номзодлари ўртаисдагии рақобатлар жараёнида миллионлаб доллар харажат этилганлиги
    АҚШ президентлик сайловлари номзодлари ўртаисдагии рақобатлар жараёнида миллионлаб доллар харажат этилганлиги

АҚШ президентлик сайловлари номзодлари ўртаисдагии рақобатлар жараёнида миллионлаб доллар харажат этилганлиги билан бир пайтда 6 миллиондан кўпроқ америкаликлар овоз бериш ҳаққидан маҳрум бўлишган.

ПРессТВ тарқатган бугунги хабарига кўра,  ўртача ҳисоб билан АҚШ фуқароларининг 40 дан бир нафари жиноят содир этиш ва  бир йилга қамалганлиги баҳонаси билан  шу йилги президенлик сайловларда қатнаша олишмайди.

АҚШнинг 12 дан ортиқ штатларида  ҳозирда озодликка чиққан ва олдин қамқоққа маҳкум қилинган шахслар овоз бериш ҳаққига эга эмаслар.

АҚШ президентлик сайловларида қатнашашлари ман этилганларнинг аксариятини қоратанлилар ва бошқа ирқ вакиллари ташкил қилишади.

АҚШнинг 4 та штатида  асли африкалик бўлган АҚШнинг қоратанли фуқароларининг 5 дан бир нафари жиноят содир этиш айблови билан овоз бериш ҳаққига эга эмаслар.

Мазкур хабарга биноан, АҚШнинг Флорида штатида қонун асосида  солиқ тўлашга вазифадор бўлган 1,5 миллоин нафарни овоз беришлари тақиқланган.