Хитой давлати АҚШни Тайванга қурол сотиши ҳақида огоҳлантирди
(last modified Wed, 19 Apr 2023 06:28:51 GMT )
апрел 19, 2023 11:28 Asia/Tashkent
  • Хитой давлати АҚШни Тайванга қурол сотиши ҳақида огоҳлантирди
    Хитой давлати АҚШни Тайванга қурол сотиши ҳақида огоҳлантирди

Хитой ТИВ АҚШнинг Тайван оролига қурол сотишилан огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Хито ТИВ матко киби Ван Венбин кечаниг матктанжумнаида АҚШ томнидан Тайванга ҳар қандай қурол-яроқ сотилиши ва Тайван бўғози хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа омиллар ҳақида огоҳлантирди.

Хитой ТИВ матбуот котиби, шунингдек АҚШда баъзилар Хитойни ушлаб туриш учун Тайвандан фойдаларишга тимқ аммо улар бу ҳаракатлар жуда хавфли ва олов билан ўйнашнинг бир тури эканлигини билишлари керак деб қўшимча қилди.

Унга кўра, Пекин давлати Вашингтондан " Ягона Хитой" тамойили ва қолган учта қўшма баёнотни ҳурмат қилган ҳолда қурол савдоси ва Тайван билан алоқаларни тўхтатишни хохлайди.

АҚШ ОАВ эса Тайван Хитой таҳдиди кучайиб бораётган би пайтда, Тайван  400 та Ҳарпун - Harpun ракеталарнии сотиб олишини хабар қилди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги 7 апрел куни харидор номини айтмасдан  2029-йил охиригача 400 та Ҳарпон кемага қарши ракеталарини ишлаб чиқариш бўйича 1,7 миллиард долларлик шартнома имзолаганини эълон қилди.

Бломберг сайти ҳам бу ракеталарнинг харидори Тайван эканлигини таъкидлади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон келишув бўйича тўғридан-тўғри изоҳ беришдан бош тортди, аммо АҚШ ўзини ҳимоя қилиш учун етарли қобилиятга эга бўлиши учун Тайванга зарур мудофаа ускуналари ва хизматларини тақдим этади деб маълум қилди.

Ёрлиқ