Суданда нотинчликнинг кучайиши; хорижий дипломатик делегацияларнинг Хартумдан чиқиб кетмоқда
(last modified Sun, 23 Apr 2023 05:19:26 GMT )
апрел 23, 2023 10:19 Asia/Tashkent
  • Суданда нотинчликнинг кучайиши; хорижий делегацияларнинг Хартумдан чиқиб кетди
    Суданда нотинчликнинг кучайиши; хорижий делегацияларнинг Хартумдан чиқиб кетди

Суданда можаролар давом этар экан, бу давлат армияси хорижий давлатларнинг Хартумдан дипломатик делегацияларини олиб чиқиш қарорларини эълон қилди.

Судан армияси воизи АҚШ, Буюк Британия, Франсия ва Хитой ўз дипломатлари ва фуқароларини самолётлари билан ҳаво орқали тезроқ эвакуация қилишларини маълум қилди.

Бошқа томондан, кеча эрталаб (шанба) Суданда президент саройи ва Хартумдаги армия қўмондонлиги олдидаги “Ҳале Ҳамад” ва “Хожали”да портлашлар овози эшитилди ва шу билан бирга қирувчи самолётлар бу мамлакат пойтахти осмонига кўтарилди.

Аввалроқ Судан армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари алоҳида баёнотлар бериб, Судан халқи Рамазон ҳайитини нишонлаши учун уч кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлганликларини эълон қилган эдилар.

Ийд ал-Фитр байрамида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга қарамай, Хартумда вақти-вақти билан рўй бераётган тўқнашувлар вақтида отишма овозлари эшитилади ва ҳар икки томон бир-бирини сулҳни бузганликда айбламоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, Судандаги қуролли ва зўравон тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 413 кишини ташкил этганини ҳам эълон қилди.

Судан Қизил Ярим Ой жамияти ҳам бу ўлкада саломатлик ҳолати ва одамларнинг муаммоларини ёмонлашаётганини таърифлаб, унинг давом этишидан огоҳлантирди.