Украина ҳукумати Владимир Путинга суиқасд уюштирмоқчи бўлди
Германияда босиладиган газеталардан бири Украина ҳукуматини Россия президентини 17 килограмм портловчи моддаларни олиб юрган худкуш дрон билан террор қилишни режалаштиргани ҳаиқда хабар берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Германиянинг "Билд" газетаси Украина хавфсизлик хизмати Россия федерацияси президенти Владимир Путинни портловчи моддалар билан тўлдирилган худкуш дрон билан ўлдиршни режалаштирганди, бироқ дрон мўлжалланган нишондан бир неча мил узоқликда қулади ва бу режаси мувафаққитсизликк учради деб изоҳлади.
Хабарда келтирилишича, ўтган якшанба куни Украина ҳарбий кучлари Путин бориши керак бўлган Москва яқинидаги янги қурилган саноат ҳудудига етиб бориш мақсадида 17 килограмм C4 платстик портловчи моддалар ортилган UJ-22 учувчисиз самолётини ҳавога учиргани айтилади.
"Билд" газетаси ҳам украиналик фаол Юрий Романенко сўзларига таяниб, худкуш дрон Путинга суиқасд бўйича ўз миссиясини бажариши учун Руднев номидаги саноати паркига етиб бормасдан белгилланган манзилдан бир неча миля масофага қулаган деб ёзди.
Хабарга асосан, Киев ҳали Германия бу газетаси хабарига расман изоҳ бермаган.