Россияда портлаш туфайли юк поездли рельсдан чиқиб кетди
Россиянинг Брянск ҳудудида юк поезди вандализм ва портлаш сабаб релсдан чиқиб кетди.
Россия алявм ахборот сайтига кўра, бу мамлакатнинг Брянск вилояти губернатори қўлбола мина портлаши оқибатида юк поезди ўз йўналишидан чиқиб кетганини маълум қилиб Брянск вилоятидаги теимр йўл йўналишининг бу қисмида ташишлар вақтинчалик тўхтатилганини хабар қилди.
Брянск расмийлари ҳам аварияга учраган поезд ёқилғи ва қурилиш материалллари олиб кетаётганини бироқ қурбонлар бу ҳодисада йўқлигини ҳам таъкидлашмоқда. Россия Темир йўл компанияси ҳам бу ҳодисага билдирган муносабатида, рухсатсиз шахсларнинг аралашуви локомотив ва уларнинг баъзиларида ёқилғи бўлган 7 вагоннинг релсдан чиқиб кетишига сабаб бўлганини қўшимча қилди.
Бошқа томондан Россиянинг Ленинград вилояти губернатори бу вилоят объектларидар бири яқинида номаълум моддаларни портлаши ва бошқа бир иншооти яқинида янабир нечта миналар топилгани сабабли бу вилоятдаги электр иншоотларидан бири вайрон бўлганини эълон қилди. Россиянинг Федарал хавфсизлик хизмати ҳам бу ҳужумни саботаж сифатида баҳолаб бу ҳужумлар истеъмолчиларнинг электр таъминотига таъсир қилмаслигини ҳам таъкидлади.