Дмитрий Медведев: Украина президентини йўқ қилиш керак
Россия хавфизли кенгаши раиси ўринбрсари Дмитрий Медведев Кремл саройига дронлар ҳужуми ортидан Украина президенти Володимир Зеленскийни йўқ қилишга чақирди.
Кеча Кремль саройи матбуот котиби сешанба оқшоми Киев режими Кремл саройига дронлар ҳужуми уюштириб, Россия презиенти Владимир Путинни ўлдиришга уринганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Дмитрий Медведев ўзининг Телеграмм каналида бу теракт Москвага Володимир Зеленский ва унинг ҳамроҳларини жисмонан йўқ қилишдан бошқа чора қолдирмади дед ёзди.
Украина президенти сўзсиз таслим бўлиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаши шарт эмас чунки Гитлер ҳам бундай қиммаган лекин Гитлерга ўхшаганлардан қутулишнинг ҳар доим муқобил усуллари мавжуд деб қўшимча қилди Медведев.
Кеча Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Кремль саройи дронлар ҳужумига учраганидан бир неча соат ўтгач, Киев билан музокаралар олиб борганини рад этди. Украина режими билан музокара олиб боришнинг мумкин эмас деб таъкидлади. Володин шунингдек Зеленский биа музокара қилиши мумкин эмас, чунки Киев режими Россия, Европа ва бутун жаҳон хавфсизлигига таҳдид солмоқда деб айтди.
Володомир Зеленский кеча Киевнинг Москвадаги Кремль саройига учувчасиз учоқлар ҳужумига алоқадорлигини рад этганди.