май 05, 2023 13:56 Asia/Tashkent
  •   Захарова: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Украинага таркибида заифлаштирилган уран бўлган ўқ-дориларни юборишни қоралаши керак
      Захарова: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Украинага таркибида заифлаштирилган уран бўлган ўқ-дориларни юборишни қоралаши керак

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова пайшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотини Британиянинг Украинага заифлаштирилган уран ўқ-дориларини етказиб бериш режасини қоралашга чақирди.

Буюк Британия мудофаа вазири Аннабел Голди аввалроқ (март ойида) Лондон Украинага жўнатмоқчи бўлган Чалленгер 2 танк ўқ-дориларининг бир қисмида заифлаштирилган уран борлигини маълум қилган эди, бу эса Москванинг муносабатига учради. Россия ушбу турдаги қуролларнинг ён таъсири ва радиация ҳақида огоҳлантирди.

Мария Захарова шундай деди:Тахминларга кўра, БМТ котибияти ушбу ўқ-дорилар радиологик хавф нуқтаи назаридан жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигига қарамасдан, Ғарбнинг Киев ҳукуматини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳар қандай ҳаракатларига кўзини юмишга доим тайёр. 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби қўшимча қилди: Бундай ўқ-дорилар Қўшма Штатлар томо

нидан Югославия ва Ироқда қўлланилган ва улардан фойдаланиш жиддий асоратларга, жумладан, саратонга олиб келиши мумкин.

Захарова яна шундай деди:Европарламент бир неча бор заифлаштирилган уранни ўз ичига олган қуроллардан фойдаланишни тақиқловчи резолюцияларни қабул қилган. Аммо " коллектив Ғарб" бу масалани унутишга ҳаракат қилади.

Аввалроқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти матбуот котиби ўринбосари Фарҳан Ҳақ ҳам Англия томонидан Украинага заифлаштирилган уран бўлган ўқ-дорилар юборилиши ҳақида маълум қилганди:Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳар қандай давлатнинг урандан фойдаланишидан хавотирда.

Ёрлиқ