Машҳур рус ёзувчиси ва журналисти машинаси портлатилди
(last modified Sat, 06 May 2023 14:47:58 GMT )
май 06, 2023 19:47 Asia/Tashkent
  • Машҳур рус ёзувчиси ва журналисти машинаси портлатилди
    Машҳур рус ёзувчиси ва журналисти машинаси портлатилди

Россиялик ёзувчи, журналист ва сиёсатчи Захар Прилепиннинг машинаси бугун (6-май, шанба) Москвадан тахминан 450 километр шарқдаги шосседа портлаши оқибатида у жароҳат олди ва машина ҳайдовчиси вафот этди.

Россиянинг 2022-йил 24-февралда Украинага қилган ҳужумидан сўнг Россияда қўпорувчилик операциялари сони ортди.

Ўтган ҳафта Брянск вилоятидаги темир йўлда қўлбола мина портлаши туфайли юк поезди ҳам релсдан чиқиб кетди.

Тасс ахборот агентлиги хабарига кўра, Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу ҳодисага жавобан Прилпин машинасини ким портлатгани ҳозирча номаьлумлигини айтди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова бунга жавобан бу ҳаракатни террорчилик деб атади ва унинг ортида турган хорижий агентларга Телеграм каналида шундай деб ёзади:Вашингтон ва НАТО яна бир халқаро террористик ҳужайрани озиқлантирди; Бин Ладен, ИШИД, ҳозир Зеленский ва унинг безорилари. Қўшма Штатлар ва Британия тўғридан-тўғри жавобгардир.

Дастлабки маьлумотларга кўра, машина остига портловчи мослама ўрнатилган.

"Ҳақиқат учун" сиёсий партияси раҳбари Прилепин Россиянинг энг машҳур замонавий фантастика ёзувчиларидан бири бўлиб, энг кўп сотилган китоблар ёзган ва нуфузли адабий мукофотларга сазовор бўлган. У ўз асарларида жозибали сиёсий услуб, инқилобий ранг ва кучли ҳис-туйғуларга эга эканлиги билан машҳур.

Ёрлиқ