Покистон, Хитой ва Талабон ташқи ишлар вазирларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified Sun, 07 May 2023 04:58:26 GMT )
май 07, 2023 09:58 Asia/Tashkent
  • Покистон, Хитой ва Талабон ташқи ишлар вазирларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди
    Покистон, Хитой ва Талабон ташқи ишлар вазирларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

Покистон, Хитой ва Афғонистон Толибон ҳаракати ташқи ишлар вазирларининг қўшма йиғилишида сиёсий шериклик, савдо-сотиқ, минтақавий алоқа, шунингдек, терроризмга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистон Ташқи ишлар вазирлиги шанбага ўтар кечаси ушбу мамлакат, Хитой ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг бешинчи қўшма йиғилиши якунланганидан кейин эьлон қилган баёнотида:Уч мамлакат ижобий ва дўстона муҳитда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва умумий манфаатларга эришиш борасидаги саьй-ҳаракатларни муҳокама қилди.

Баёнотда, Покистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшимча қилди: Исломобод, Пекин ва Кобул сиёсий, тижорат ва минтақавий муносабатларни ривожлантиришда, айниқса терроризмга қарши курашда иштирок этишни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади. Покистон Хитой ва Афғонистон билан минтақавий ҳамкорлик бўйича қўшма дастурни уч томонлама асосда илгари суришни интиқлик билан кутаётганини маьлум қилди.

Хитой Ташқи ишлар вазири Чин Ганг ва Толибон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақи Покистон мезбонлик қилган бешинчи қўшма йиғилишда иштирок этиш ва икки томонлама учрашувлар ўтказиш учун кеча Исломободга келди.

Афғонистон Муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақи Исломободда икки мамлакат олий мартабали делегациялари иштирокида Хитой ташқи ишлар вазири билан икки томонлама учрашув ўтказди.