Ғалаба куни арафасида Россия армияси Украинага қраши ҳужумларини кучайтирган
Киев ҳукумати Россиянинг Украинага қарши кенг қамровли ҳужумларини хабар қилиб, Москва 9-май фашистлар Германияси мағлубиятининг йиллиги нишонланадиган" Ғалаба куни" байрамига тайёргарлик кўраётган бир пайтда бутун Украина бўйлаб йирик ҳужумар тўлқинини бошлади деб таъкидлади.
Бугун эрта тонгда Украина ҳаво расмийлари Россия армиясининг ракета ҳужуми ортидан Украинанинг турли ҳудудларида портлашлар содир бўлганини маълум қилди.
Украинанинг Одесса ҳарбий маъмурият матбуот котиби, Сергей Братчик ўзининг Телеграмм -каналида бутунлай ёниб кетган катта иншоот суратларини эълон қилиб бу Россия армиясининг озиқ-овқат омбори ва унинг атрофидаги биноларга ҳужумининг натижасидир деб эълон қилди.
Россия армиясининг янги ҳужумлари эса Москванинг 1945-йилда Иккинчи жаҳон урушида фашистлар Гермнияси устидан қозонилган ғалабанинг йиллигини нишонлашга тайёрларлик кўпайган пайтга тўғри келмоқда.
Қамалдаги Бахмут шаҳрини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган украиналик генерал эса Россиянинг " Вагнер" гуруҳи шаҳардан чекинишидан воз кечгач сешана кунигача Россия Бахмутни назоратга олиш учун уни ўққа тутишни кучайтирди деб қайд этди.
Украина ҳудудининг тахминан 3 дан икки қисмида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳантиришлар соатлаб эфирга узатилгани ортидан ОАВда жанубий Херсон вилоятида ҳамда Украина жануби-шарқидаги Запорижжия вилоятида ҳам ҳам портлашлар овози эшитилди.
Украина президенти Володимир Зеленский ўз сўзларида биз ушбу халқаро учрашувларда қўшинларимизни қурол билан таъминлаш, ҳамда шерикларимиз билан музокраларда Украинага тинчлик ўрнатиш ечимини тақдим этиш нуқтаи назаридан яратилган имкониятдан унумли фойдаланишимиз керак деб изоҳлади.
Украина армиясининг қуруқликдаги кучлари қўмондони Александр Серский ҳам рус кучлари Бахмут шаҳрини оғир қуроллар билан бомбардимон қилишни кучайтирган ва сешанба куни Украинад шарқидаги бу шаҳарни тўлиқ назоратга олишга умид қилмоқда деб эълон қилди.
Сўнгги ҳафталарда Россия армияси жанг майдонидаги стратегия ва тактикасини ўзгартириб кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумлари билан Украина инфратузлмасини бомбардимон қилмоқда.