Покистоннинг собиқ ҳукумати амалдорларини ҳибсга олиш давом этмоқда
(last modified Thu, 11 May 2023 04:51:09 GMT )
май 11, 2023 09:51 Asia/Tashkent
  • Покистоннинг собиқ ҳукумати амалдорларини ҳибсга олиш давом этмоқда
    Покистоннинг собиқ ҳукумати амалдорларини ҳибсга олиш давом этмоқда

Покистон хавфсизлик кучлари ушбу мамлакатнинг собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурейшийни ҳибсга олди.

Собиқ ташқи ишлар вазири ва Покистон Теҳрик-е-Инсоф партияси раиси ўринбосари Шоҳ Маҳмуд Қуреший ушбу мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олиндики, бу партия етакчиси собиқ бош вазир Имрон Хоннинг ҳибсга олиниши ортидан бу мамлакатдаги вазият ниҳоятда нотинчликка айланди ва Покистон армияси сўнгги тартибсизликларга кескин муносабат билдирган ҳолда, тартибсизлик сабабчиларига қарши қаттиқ чора кўрилишини маьлум қилди. қаттиқ.

Покистон собиқ ташқи ишлар вазирининг ҳибсга олиниши Исломободда собиқ Ахборот вазири ва “Теҳрик-е-Инсоф” партиясининг яна бир юқори лавозимли амалдори Фавад Чаудри ҳибсга олинганидан бир неча соат ўтиб содир бўлди.

Покистоннинг "Гео Неwс" телеканали ўзининг сўнгги хабарларида Панжоб ва Хайбер-Пахтунхва провинсияларидаги полиция расмийларига таяниб, сўнгги икки кун ичида 1200 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинганини, Покистоннинг собиқ бош вазири тарафдорларидан камида 50 киши ҳалок бўлганини ва ўнлаб киши ҳам яралангани ҳақида хабар бермоқда.

Кеча Исломобод полицияси Исломобод маҳкамасида Покистоннинг собиқ молия вазири ва “Теҳрик-е-Инсоф” партияси бош котиби Асад Умарни ҳибсга олди. Имрон Хон партиясининг юқори мартабали аъзолари бўлмиш Панжоб штати собиқ губернатори Сарфраз Чима ва собиқ денгиз ишлари вазири Сайид Али Ҳайдар Зайдий эса Лаҳор ва Карачида ҳибсга олинган..

Покистоннинг баъзи шаҳарларида намойишчиларнинг ҳарбий объектларга ҳужумидан сўнг, бу мамлакат қуролли кучлари матбуот котиби баёнот бериб, "Теҳрик-е-Инсоф" партияси раҳбари Имрон Хон ҳибсга олинганидан сўнг, одамлар режалаштирган ҳолда армиянинг халқ орасидаги мавқеига зарар этказиш мақсадида бинолар ва бошқа ҳарбий объектларга ҳужум қилишганини эълон қилди. Покистон қуролли кучлари бу ҳаракатни мамлакат учун қора кун деб ҳисоблади.

Покистоннинг айрим ҳудудларида, хусусан Исломободда вазият кескинлашгани сабабли интернет (мобил телефон) ва айрим ижтимоий тармоқлар, жумладан, Тwиттер ҳамон ишламай қолмоқда. Покистон расмийлари бу ҳаракатни одамларни гижгижлашнинг олдини олиш ва сохта хабарлар тарқалишини тўхтатиш учун деб атаган.

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон сешанба куни молиявий коррупция иши бўйича ҳибсга олинди ва у кеча, чоршанба куни кечқурун Миллий аудит идораси ходимлари томонидан коррупсияга қарши суд мажлисида иштирок этди.