май 14, 2023 13:34 Asia/Tashkent
  • Исломобод: Афғонистон Толибон ҳукумати билан алоқалар Покистон Теҳрик-е-Толибон масаласига боғлиқ
    Исломобод: Афғонистон Толибон ҳукумати билан алоқалар Покистон Теҳрик-е-Толибон масаласига боғлиқ

Покистон ташқи ишлар вазири Исломободнинг Афғонистон Толибон ҳукумати билан алоқалари ва ўзаро ҳамкорлигини бу мамлакатдаги Теҳрики Толибон муаммосини ҳал этиш шарти билан боғлиқ деб ҳисоблади.

Теҳрик-е-Толибон Покистон Исломобод ҳукумати билан тўқнаш келаётган муҳим қуролли мухолиф гуруҳлардан биридир. Покистон ҳукумати ушбу гуруҳнинг мамлакатнинг шимолий ва шимоли-ғарбий қисмларидаги унсурларини хавфсизлик кучларига қарши террорчилик ҳаракатларининг асосий сабаби деб билади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистон ташқи ишлар вазири Ҳина Раббаний Каҳар кеча шанба куни “Гео Неwс” нашри билан суҳбатда шундай деди:Афғонистон Толибон ҳукумати “Теҳрик-е-Толибон Покистон” (ТТП) ўз ҳудудидан Покистонга ҳеч қандай таҳдид солмаслигини амалда исботлаши керак.

Покистон Афғонистондаги ҳукмрон ҳукуматдан ТТП мамлакат тупроғидан фойдаланмаслиги ҳақида кафолатни шундай бир пайтда талаб қиляптики, Кобул ҳеч бир гуруҳга Афғонистон тупроғидан бирор давлатга қарши фойдаланишига йўл қўймаслигини доимо таькидлаб келади.

Ўтган ҳафта Афғонистон Ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий Покистонда ўтказган матбуот анжуманида Исломобод ва ТТП ўртасидаги музокараларни қайта бошлашга чақирди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мумтоз Заҳра Балуч бу талабга жавобан ТТП билан тинчлик музокараларини қайта бошлаш имкониятини рад этди. Балуч журналистларга бу ҳақда шундай деди:Қонунларимиз ва конституциямизни ҳурмат қилмайдиган террор ташкилотлари билан ҳеч қандай музокаралар бўлмайди.

Ёрлиқ