НАТО келаси йиғилишида ҳам Украинани аъзоликка номзод сифатида кўрсатмайди
НАТО раҳбарлари бўлажак учрашувида Украина ҳукуматини бу ҳарбий ташкилотга аъзоликка номзод сифатида эълон қилмайди.
Валстрит журналнинг ёзишича, НАТО расмийлари ва дипломатлари Украинага зудлик билан ёрдам кўрсатиш режасини ишлаб чиқмоқда бироқ бу режада Украинага " аъзолик мақоми" бериш масаласи кўтарилмаган. Аммо бу режа Украина келажакда ушбу ҳарбий коалицияга қўшилиниши мумкинлиги маълум қилган.
Бу режа 11 ва 12 июл кунлари Литванинг пойтахти Вилнюсда бўлиб ўтадиган НАТО йиғилишида тақдим этилиши кутилмоқда.
Германия ҳукумати Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига қаршидир чунки Берлин ҳукумати ядровий бир держава билан кенг қамровли уруш олиб бораётган давлат НАТО аъзолигига яхши номзод эмаслигини таъкидламоқда.
Ўтган ҳафта Украина президенти Володимир Зеленский уруш тугамагунича Украинани НАТОга аъзо бўлмслиги маълум аммо Ғаб иттиоқчилариимз томонидан бу ҳарбий коалицияга даъват этилишига умид қиламан деб билдирди. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ҳам ўтган ойда Украинани охир*-оқибат бу ташкилотга аъзо бўлиши ҳақида айтганди.
Украинада уруш бошлангач Киев ҳукумати Украина давлатини Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлишини талаб қилди. Фнляндия ва Швеция ҳам НАТО аъзолигига ариза топширган.