Россия: Украина Британия ракеталари билан тинч аҳолига ҳужум қилди
Россия Мудофаа вазирлиги Украина армиясининг Британия ракеталари ёрдамида тинч аҳолига ҳужум қилганини маьлум қилди.
Фарс агентлиги хабарига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги шанба куни Украина армияси узоқ масофага учувчи Британия ракеталари ёрдамида Луганск вилоятидаги тинч аҳоли пунктларини нишонга олгани ва 6 нафар болани яралаганини эьлон қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги Украина армиясининг Луганск вилоятидаги тинч аҳолига ҳужум қилиш учун Украинадаги уруш баҳонасида Буюк Британиянинг бу давлатга етказиб берган “Бўрон сояси” номли узоқ масофали қанотли ракеталардан фойдаланганига урғу берди.
Бу хабар Британия ҳукумати Украинадаги уруш баҳонасида бу давлатга ракеталарни учириш учун “Бўрон сояси” деб номланган бир қанча узоқ масофали қанотли ракеталар ва бир нечта “М270” ракета мажмуаларини етказиб берган бир пайтда эьлон қилинди.
Украинадаги уруш ўзининг кенг кўламли сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳатто маданий оқибатлари билан 15 ойдан бери давом этмоқда ва Ғарб давлатлари ҳамон Украинага қурол-яроғ жўнатмоқда.
Европа ва Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ Россия Федерациясига нисбатан санксиялар босимини кучайтириб, Киевга ҳар хил енгил ва оғир қуролларни етказиб бериш орқали нафақат Украинадаги урушни тугатиш йўлида қадам ташламади, балки, улар бу мамлакатда можаролар оловини қўзғатдилар.
Россия расмийлари ва баъзи Ғарб экспертлари ва оммавий ахборот воситалари Украинадаги урушни Ғарб ва Россия ўртасидаги прокси уруш сифатида баҳолашди.
Россия Украинага Ғарб қуролларини юбориш бу мамлакатдаги можарони узайтиришини ва олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келишини бир неча бор таькидлаган.