май 16, 2023 10:23 Asia/Tashkent
  • Франсия: Биз Украинага Россияга қарата ўқ узишга қодир қуролларни бермаймиз
    Франсия: Биз Украинага Россияга қарата ўқ узишга қодир қуролларни бермаймиз

Франсия президенти Эммануел Макрон Париж Киевга Россияга қарата ўқ узишга қодир қуролларни бермаслигини маьлум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу баёнотлар душанба куни ОАВ манбалари Франсия Россияга қарши жанг қилиш учун Украинага қирувчиларини юборишга тайёр эмаслигини эьлон қилган пайтда айтилган. Бошқа томондан, Франсия президенти бу мамлакат армияси томонидан украиналик учувчиларни тайёрлаш айни вақтда бошланиши мумкинлигини айтди.

Айни пайтда Украинани қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлашда Ғарб давлатлари иштирокида бу мамлакатда уруш оловини қўзғатган Оқ уй АҚШнинг Украинага узоқ масофали ракеталар юбориш позициясини ҳам ўзгармас деб ҳисоблади.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби душанба куни шундай деди:Буюк Британиянинг Украинага узоқ масофали ракеталарни юбориш қарори Киевга ушбу қуролларни тақдим этиш бўйича позициямизни ўзгартирмайди.

Ўтган ҳафта Британия Киевга Британия ва Франсия қирувчиларидан учириладиган, аммо Украина МиГ-29 самолётларидан учириладиган қилиб ўзгартирилган “Соя бўрони” қанотли ракеталарини тақдим этишга қарор қилди.

Шу асосда, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грошко, Ғарб Украина инқирози учун жавобгарликдан воз кечмоқчи, деб айтди.

Ёрлиқ