Американинг Теҳрон-Москва муносабатларидан қўрқиши давом этмоқда
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Вашингтоннинг Теҳрон-Москва муносабатларини чуқурлаштиришдан қўрқиш давом этишини даъво қилди:Қўшма Штатлар Эрон ва Россия ўртасидаги мисли кўрилмаган мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш аломатларига гувоҳ бўлмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Жон Кирби душанба куни Вашингтонда журналистлар билан телефон орқали суҳбатда Эрон ва Россия ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик Украина ва Эроннинг қўшнилари учун таҳдид эканини даьво қилди ва шундай деди:Бу Украина, минтақа ва халқаро ҳамжамият учун зарарли бўлган мудофаа соҳасидаги ҳамкорликдир.
Теҳрон-Москва муносабатларининг чуқурлашишидан ғазабланган ва Вашингтон сценарийсига эргашган бу Оқ уй расмийси Қўшма Штатлар яқин кунларда Эрон ва Россия ўртасидаги ҳарбий савдони кўпайтиришда иштирок этганларга нисбатан қўшимча санксиялар эълон қилишни режалаштираётганини таъкидлади.
У даъво қилди:Эрон ва Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолюцияси асосидаги ўз мажбуриятларини бузмоқда ва бу қоидабузарлик БМТ Хавфсизлик Кенгашининг рухсатисиз Эрондан Россияга учувчисиз ҳаво воситаларини ўтказиш орқали содир бўлмоқда.
Қўшма Штатлар бошчилигидаги Ғарб бир неча ойлардан бери Украина урушида кескинлик кучайган бир вақтда Эронга қарши даъволарни илгари сурмоқда, Теҳрон буни қатъиян рад этади.