Россия Марказий Осиёдаги Ғарбнинг Россияга қарши ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғарбнинг Марказий Осиё минтақасида Россияга қарши ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галожин бугун, сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда эьлон қилди:Америка ва НАТО Марказий Осиёда ўз ўрнини эгаллашга ҳаракат қилмоқда ва бу минтақадан Россиянинг жанубий чегараларига таҳдид солмоқда.
Бу юқори мартабали Москва дипломати шундай деди:АҚШ ва НАТО Марказий Осиё давлатларини “шерик” деб аталувчи дастурлар ва тренингларга қўшишга ҳаракат қилмоқда ва (улар) минтақада қўшма машғулотларни жонлантириш ва ўзларининг ҳарбий инфратузилмаларини яратиш ҳақида гапиришдан тўхтамаяптилар.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўринбосари қўшимча қилди:Бу саьй-ҳаракатлар Россияни жиловлаш, минтақани (Марказий Осиёни) мамлакатимиздан ажратиб қўйиш ва аста-секин жанубий чегараларимизга таҳдид солувчи трамплинга айлантиришга қаратилгани аниқ.