Россия ҳукумати Европада радиоактив булут тарқалиши ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sat, 20 May 2023 07:31:36 GMT )
май 20, 2023 12:31 Asia/Tashkent
  • Россия ҳукумати Европада радиоактив булут тарқалиши ҳақида огоҳлантирди
    Россия ҳукумати Европада радиоактив булут тарқалиши ҳақида огоҳлантирди

Россия давлатининг мулозимлариданр бири Украинада уран чиғонақларининг йўқ қилинишига тўхталиб, бу радиоактив булут бутун Европани қамраб олган деб иддао қилди.

Бундан олдин март ойида Британия мудофаа вазири Аннабел Голди ҳам Лондон ҳукумати Украинага жўнатмоқчи бўлган Челенжер 2-  Challenger 2 танк ўқ дориларнинг бир қисмида камайтирилган уран борлигини эълон қилгандиб Аммо бу мамлакат Москвании қаттиқ аксиламалга дуч келди ва Россия бу турдаги қуролларини  ён таъсири ва радиация ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев  ўз сўзларида Украинада заифлаштирилган уран чиқаноқларини йўқ қилиниши радиоактив булутни ҳосил қилди ва Европага қарата ҳаракат қилди деб таъкидлади.

Патрушев шунингдек  АҚШ ҳукумати Европа давлатларини Володимир Зеленский ҳукуматига тугатилган ва заифлаштирилган уран ўқ-длрилари етказиб бериш учун босим ўтказди ва энди уларнинг йўқ қилиниши радиоактив буутнинг Европа томон ҳаракатланишига сабаб бўлди деб изоҳлади.

Ўтган ҳафта шанба куни Хмелницки шаҳрида Украина кучлари  томонидан ўқ-дорилари вайрон қилингани ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар тарқатилди. Хабарларга асосан, бу омбор Британия томонидан заиф уран ўқларини сақлаш учун ишлатилган.

Бундай материаллар омборидаги кучли портлашлар  чангга айланган бўлиши мумкинлиги айтилганди. Ҳисоботга биноан, мутахассислар Польшага радиоактив нурланишинг кўпайишини аниқладилар.