Россия армиясининг ҳарбий дронлари яна Киевга ҳужум қилди
Бугун Россия армиясининг учувчисиз учоқлари Украина пойтахтини нишонга олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Украина пойтахти Киев осмонига бир қанча учувчисиз учоқлар киргани Укрина ҳаво мудофаа системаси ишга туширилгач Киевда кетма- кет кучли портлашлар содир бўлди.
Россия армияининг ҳарбий дронларидан Киевга ҳужуми ортидан баъзи манбалар ҳам Украина шарқидаги Бахмут шаҳрининг қулагани ва бу шаҳарнинг Россия кучлари томонидан тўлиқ босиб олингани ҳақида хабар тарқатди.
Киев ҳукумати Россия ОАВнинг Украина шарқидаги Бахмут шаҳрининг қулаши ва бу шаҳарнинг Россия томонидан тўлиқ босиб олингани ҳақидаги хабарларни рад этиб, бу мамлакат қуролли кучлариниг турли ҳудудларида 500 метргача олдинга силжиши ва бу шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмини назорат қилиши ҳақида маълумот берди.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина жануби-шарқида жойлашган Запорижжиядаги амалиёт ҳудудига боргаридан кейин Киев ҳукумати кучлари бу ўқда катта юқотишлар ва талофатга дуч келди деб эълон қилди.
Шойгу шунингдек " Восток" батальони кучларининг Украина билан урушнинг асосий ўқларида душман техникаси ва шахсий таркибини аниқлаш ва йўқ қилишлари юқори самарадорлигини ҳам эслатди.