май 24, 2023 17:32 Asia/Tashkent
  • Покистонда портлашлар ва отишмалар юз берди
    Покистонда портлашлар ва отишмалар юз берди

Бу мамлакат жанубида Покистон полиция кучларига уюштирилган террор ҳужумида 3 аскар ҳалок бўлди.

Покистонда сўнгги бир йилда терактлар сони ортиб бормоқда. Ушбу ҳужумларнинг аксарияти Покистон шимолидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида “Теҳрик-е-Толибон” ҳаракати томонидан амалга оширилган. Жанубдаги Балужистон штатида содир этилган терактлар учун жавобгарликни эса бўлгинчи гуруҳлар, хусусан, “Балуч озодлик армияси” ўз зиммасига олди.

Ўзбек сайтининг ёзишича, Покистон матбуоти:Бугун, чоршанба куни террорчи кучлар Афғонистон билан чегарадаги Жанубий Вазиристон вилоятидаги полиция назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирди, натижада 3 нафар полициячи ва бир нафар қуролланган террорчи ҳалок бўлди.

Кеча, сешанба куни ўнлаб қуролланган жангарилар Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги нефт-газ мажмуасига ҳужум қилган эди.

Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Хангу туманидаги нефт ва газни қайта ишлаш заводига 10 дан ортиқ террорист ҳужум қилди, камида 6 нафар хавфсизлик ходими, бир тинч фуқаро ва 6 нафар террорчи ҳалок бўлди.Бугун Покистоннинг “Теҳрик-е-Толибон” ҳаракати бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Ёрлиқ