Тайван атрофида Хитой армиясиниг ҳаракатлари кузатилди
Тайван Мудофаа вазирлиги сўнги соатларда орол атрофида бир неча Хитой самолётлари ва ҳарбий кемаларини кузатгани ҳақида хабар тарқатди.
Тайван Мудофаа вазирлигининг хабарига биноан, ўтган 24 соат ичида Тайван атрофида 24 та хитойлик ҳарбий самолёт ва 11 та ҳарибй кемаси кузатилган шундан, 13 та Хитой ҳарий самолёти Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтанини эълон қилди.
Айтиш жоиздирки Хитой ҳукумати Тайван оролини ўз ҳудудининг бир қисми сифатида билади ва Ғарб ва АҚШнинг Тайвандаги ҳаракатларини " Ягона Хитой" тамойилини бузиш деб ҳисоблайди.
Хитой принсипларига асосан, хорижий расмийларнинг хусусан Ғарб расмийларининг Тайванга сафари тақиқланган, аммо сўнги ойларда Ғарбнинг кўп сонли делегациялари Тайванга борган ва бу Хитойнинг ғазабига сабаб бўлмоқда.