Судандаги қабилавий тўқнашувларда 850 киши ҳалок бўлди
(last modified Sat, 27 May 2023 14:50:17 GMT )
май 27, 2023 19:50 Asia/Tashkent
  • Судандаги қабилавий тўқнашувларда 850 киши ҳалок бўлди
    Судандаги қабилавий тўқнашувларда 850 киши ҳалок бўлди

Судан ҳукумати Ғарбий Дарфур минтақасидаги қабилавий тўқнашувларда 850 киши, жумладан, 200 бола ҳалок бўлганини маьлум қилди.

Суданда 2023-йилнинг 15-апрелида армия кучлари ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасида ҳокимият учун қуролли тўқнашувлар бошланган ва бунинг оқибатида ҳозиргача камида 1000 киши ҳалок бўлган.

Ушбу тўқнашувлардан сўнг бир миллионга яқин суданлик ўз уйларини тарк этишди ва овора бўлишди.

Шунингдек, халқаро ташкилотлар ҳисоботига кўра, мамлакат аҳолисининг ярмига яқин 25 миллион суданлик инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.

Ал Жазеера телеканалига кўра, Судандаги Ғарбий Дарфур штати губернатори Хамис Абдуллоҳ Абу Бакр шундай деди:Тезкор ҳаракат кучлари ва Судан армияси ўртасидаги зиддиятларнинг шиддати туфайли бу тўқнашувлар қабилавий тўқнашувларга айланиб улгурди, ҳозиргача ҳалок бўлганлар сони 850 нафарга етди, улардан 200 га яқини болалар. Ғарбий Дарфур губернатори қўшимча қилди:Жароҳатланганлар сони 2600 дан ортиқ кишига етди, улардан 700 га яқини болалар. Бу ҳудудларда тиббий ва соғлиқни сақлаш хизматлари йўқ, чунки касалхоналар, дорихоналар ва фаол тиббиёт ташкилотларининг омборлари вайрон қилинган.

Ушбу хабарга кўра, Дарфур марказидаги Женина шаҳрининг барча аҳолиси бошпанадан айрилган ва озиқ-овқатсиз қолган. Бошқа томондан, сув манбаларининг аксарияти вайрон бўлган, электр таьминоти бутунлай узилган, алоқа узилиб қолган. Бу шаҳар ҳар доим бомбардимон ва миномётлар ҳужуми остида.

Абдуллоҳ Абу Бакр халқаро ҳамжамиятни бу масалага зудлик билан аралашишга чақирди.