Россия пойтахтига дрон ҳужуми уюштирилди
Москва мери Москвага учувчисиз самолёт ҳужуми оқибатида 2 киши жароҳатланганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Москва мери Сергей Собянин маьлум қилди:Бугун тонгда (30-май, сешанба) Россия пойтахти Москва шаҳрининг турли ҳудудларига 25 та учувчисиз самолётнинг ҳужуми ортидан, баьзи бинолар бироз шикастланган, 2 киши жароҳатланган.
Унинг сўзларига кўра, Украина учувчисиз учоқлари ҳужумларида қисман зарар кўрган икки уйнинг аҳолиси хавфсизлик мақсадида эвакуация қилинган ва Москва аеропортлари нормал режимда ишлашда давом этмоқда.
Собянин, шунингдек, ушбу воқеа ҳақида расмий манбалардан маълумот олишни сўраган ва аҳоли урилган иккита бинони тарк этганини айтди.
Фавқулодда вазиятлар хизмати вакилининг айтишича, дрон Москва жанубидаги иккита турар-жой биносига урилган.
Москва вилояти губернатори Андрей Вербиов ҳам шундай деди:Россия пойтахти Москва шаҳрига яқинлашаётганда бир нечта учувчисиз самолётлар уриб туширилди.
Шу ой бошидан Москвадаги Кремлга яқинда учувчисиз самолётлар томонидан қилинган ҳужумдан сўнг, Москва осмонида ва Россиянинг кўплаб минтақаларида учувчисиз самолётларнинг парвози тақиқланган эди.
Учта портловчи моддани олиб юрган дрон Ленинский кўчасидаги турар-жой биносининг 14-қаватидаги хонадонга учиб кирди, лекин портламади.
Май ойининг бошида Москва эълон қилди:Украина Россия президенти Владимир Путиннинг Кремлдаги қароргоҳига иккита дрон билан ҳужум қилишга уринди. Ушбу ҳодиса ҳеч қандай қурбонларга олиб келмади ва дронлар ушланди ва йўқ қилинди.