ноябр 10, 2016 17:53 Asia/Tashkent
  • "Ирқчилик қаршисида туриш"

Ирқчиликка қарши фаоллардан юзлаб нафари Англия пойтахти Лондон шаҳрида АҚШ элчихонаси муқобилида АҚШнинг янги сайланган президентига қарши митинг ўтказдилар.

Индепендент хабарига кўра,  кеча ирқчиликка қарши фаоллар Лондондаги АҚШ элчихонаси рупарасида АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампга қарши митинг барпо этдилар.

Эътирозчилар шунингдек  Дональд Трампни фашистлар раҳбари Гитлер билан қиёсланган  айрим ёзувларини ўзи билан олиб келишганди.

"Ирқчилик қаршисида туриш" номли ҳаракат ҳам ушбу эътирозли намойишлар учун масъулиятни зиммга олган.