ноябр 11, 2016 16:47 Asia/Tashkent
  • Американинг йирик шаҳарларида  Дональд Трампга қарши намойишлар давом этмоқда

Американинг йирик шаҳарларида Дональд Трампга қарши намойишлар давом этмоқда

Американинг йирик шаҳарларида президентлик сайловлари натижалари маълум бўлиши биланоқ норозилик намойишлари бошланди ва 1 кун ўтганидан кейин ҳам республикачи Дональд Трампга қарши намойишлар давом этмоқда.

Американинг Орегон штатининг Портленд шаҳрида миллиардер Дональд Трампнинг АҚШ президенти лавозимига сайланишига қарши норозилик акцияси тартибсизликларга айланиб кетди.  «Намойишчилар қурилиш майдонидан олинган тошлар билан қуролланмоқда. Полиция оломонни энди бу ноқонуний йиғинга айлангани ҳақида огоҳлантирди», — дейилади шаҳар полицияси берган хабарда. Портленд полицияси, шунингдек, норозилик намойиши иштирокчиларига тарқалишни, ўткинчиларга эса тартибсизликлар бораётган туманлардан узоқроқ юришни маслаҳат берди.