июн 05, 2023 11:15 Asia/Tashkent
  • Дмитрий Песков Украинадаги махсус ҳарбий амалиётлари давом эттиришини таъкидлади
    Дмитрий Песков Украинадаги махсус ҳарбий амалиётлари давом эттиришини таъкидлади

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби бу мамлакатни Украиндаги махсус ҳарбий амалиётларини давом эттиришга урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков кеча бу мамлакатнинг Украинадаги махсус ҳарбий операциялари ҳақида хабар қилиб, Россия қилаётган ишини ҳозиргача олиб бориши керак деб таъкидлади.

Айтиш жоиздирки Ғарб давлатлари йиллар давомида, махсус ҳарбий амалиёт бўлмаганида ҳам Донбасс минтақасидаги ҳужумлар ва ўққа тутилишларга эътиборсизлик кўрсатиб келган. Ғарб давлатларининг Украинадаги уруш баҳонасида Киевга янги қуроллар етказиб бериш ҳаракати бу мамлакатдаги вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.

Песков бу сўзларини Ғарб давлатларининг Украина  армиясининг Россиянинг Белгород чегарасидаги ҳудудга қилган ҳужумига сукут сақлаши ҳақида билдирди.

Украина қуролли кучларининг Россиянинг Белгород вилоятига уюштирган сўнги ҳужумида 2 киши ҳалок бўлиб, яна икик киши яраланди.

Украина армиясининг ўтган ҳафтада бу шаҳарга қилган олдинги ҳужуми оқибатида 3 нафар ҳалок бўлиб 7 киши улар жумласидан 3 бола жароҳатланганди.

Ёрлиқ