Россия: Суриянинг Ҳалаб шаҳрида террорчилар химиявий қуроллардан фойдаланишган
Сурияда портламай қолган ўқлар химиявий моддалар билан тўлдирилган ва Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги террорчилар ушбу қуроллардан фойдаланишгани маълум бўлмоқда
Россия ҳарбий экспертларига кўра, Сурияда портламай қолган ўқлар химиявий моддалар билан тўлдирилган ва Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги террорчилар ушбу қуроллардан фойдаланишгани маълум бўлмоқда. Раша Тудей агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Игор Конашников жума кунги чиқишида шундай маълум қилдики, Россия ҳарбий мутахасислари таркибида химиявий моддаларга эга бўлган портламаган қуроллларнинг қолдиқларини қўлга киритишган ва бунда эса террорчи гуруҳлар томонидан Ҳалабдаги жангларда мазкур аслаҳалардан Суриялик ноҳарбийларга ва Сурия давлати назоратида бўлган ҳудудларда фойдаланишгани яққол намоён бўлмоқда. Россия мудофаа вазирлиги матбуот котибининг айтишича, ушбу разведка амалиёти Ҳалабнинг жанубий ғарбий атрофида жойлашган 1070 минтақасида амалга оширилган.