Украина: Россиянинг баъзи позицияларига ҳужум бошланди
(last modified Tue, 06 Jun 2023 06:18:18 GMT )
июн 06, 2023 11:18 Asia/Tashkent
  • Украина: Россиянинг баъзи позицияларига ҳужум бошланди
    Украина: Россиянинг баъзи позицияларига ҳужум бошланди

Украина мудофаа вазири ўринбосари Украина “айрим жабҳаларда” Россия позицияларига қарши ҳужумлар бошлаганини маьлум қилди.

Душанба куни Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Малиар маьлум қилдики, Мудофаа операциялари барча чораларни, жумладан, қарши ҳужумларни ҳам ўз ичига олади ва Бахмут низолар ўчоғи бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, сешанба куни эрталаб Украина оммавий ахборот воситалари Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудларида ҳаводан огоҳлантириш эълон қилингани ва ҳаво ҳужуми сиреналари фаоллаштирилгани ҳақида хабар беришди.

Маьлумотларга кўра, Украина пойтахти бир неча дақиқа давомида кучли дрон ва ракета ҳужумларига учраган ва аҳолидан имкон қадар тезроқ бошпаналарга бориш сўралган.

Харков ҳарбий маъмурияти янги эълонда даъво қилдики, Россия кучлари бу ҳудудни С-300 ракеталари ёрдамида нишонга олмоқда, декин бу тизим аслида ҳужумга эмас, балки ҳаво ҳужумидан мудофаа учун мўлжалланган.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков Украина армиясининг Донецк вилоятидаги йирик ҳужуми олди олинди, деди.

Украинага қарши оммавий ҳаво ҳужумлари шундай бир пайтда уюштирилдики, ташқи ишлар вазири Дмитри Колеба бир соат олдин Киевда Россияга қарши ҳужум уюштириш учун етарлича қурол ва жиҳозлар борлигини даьво қилди.

Колба, шунингдек, Украинанинг қарши ҳужуми бошландими ёки йўқми деган саволга жавоб бермади ва энг муҳим масала қарши ҳужум қачон бошланиши эмас, балки бу операция Украинанинг ғалабаси билан якунланишига урғу берди.

Бошқа томондан, Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолиак твиттердаги саҳифасида Россияга қарши кенг кўламли қарши ҳужум ҳали бошланмаганлигини айтди.

Украина расмийлари ва оммавий ахборот воситалари Россия Харковни С-300 ракеталари билан нишонга олганини эълон қилди.

“Украина Информ” сайти, шунингдек, Харков вилоятининг Балаклия шаҳри душанбага ўтар кечаси Россия артиллерияси нишонига олингани, натижада бир тинч фуқаро ҳалок бўлгани ва яна тўққиз киши яралангани ҳақида хабар берди.

Бошқа томондан, АҚШ армияси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Марк Миллли даъво қилди:Украина ўз ҳудудларини Россия қўшинларидан қайтариб олиш учун қарши ҳужумга "яхши" тайёрланмоқда.

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам шундай деди:Украина ўз ерларини Россиядан қайтариб олиш имкониятига эга. У Американинг Украинани қўллаб-қувватлаш мажбуриятини таъкидлади.