июн 10, 2023 11:53 Asia/Tashkent
  • Никол Пашинян: Лочин ўтиш йўлагидги вазият оғирлигича қолмоқда
    Никол Пашинян: Лочин ўтиш йўлагидги вазият оғирлигича қолмоқда

Арманистон Бош вазири Россия президенти билан учрашувида, Қорабоғдаги Лочин ўтиш йўлагидаги вазият оғир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Сочи шаҳрида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян  Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари томонидан ёрдам ва озиқ-овқат етказиб бериш чекланганлиги ва у ерда гуманитар инқироз давом этаётганига тўхталиб, ойлардан бери на электр не газ бор деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасида  2020-йилда давом этган 44 кунлик Тоғли Қорабоғ уруши Россиянинг воситачилиги ва 3 томонлама декраларациялар номланувчи тинчлик шартномасининг тузилиши билан якунланганди.

Аммо Озарбойжон республикаси 2022 йил декбабр ойида Тоғли Қорабоғ Арманистон йўлини / Лочин йўлаги/ эгаллаб олди ва бу ҳаракатни экологлар билан боғлади.

Тоғли Қорабоғ маҳаллий ҳукумати расмийлари эса Лочин йўлагининг тўсилиши бу ҳудуднинг  120 минг аҳолисини амалга ўраб олган ва уларни озиқ-овқат ва дори-дармон каби зарурий маҳсулотлардан маҳрум қилган деб таъкидламоқда.

Арманистон ҳукумати ҳам бу ҳам ҳаракатни Пашинян, Путин ва Илҳом Алиев ўртасидаги 3 томонлама келишувни очиқдан -очиқ бузиш деб ҳисобламоқда.

Ёрлиқ