июн 10, 2023 15:07 Asia/Tashkent
  • Украина армиясининг баллистик ракеталари Қрим ярим оролида уриб туширилди
    Украина армиясининг баллистик ракеталари Қрим ярим оролида уриб туширилди

Қрим ярим ороли ҳокими Украина қуролли кучларининг баллистик ракеталарини бу оролда уриб туширилганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қрим ярим оролига раҳбар этиб тайинланган Сергей Аксиёнов ўзининг Тегеграмм каналида Россия ҳаво мудофааси Украина армиясининг иккита  “Grom-2” баллистик ракетасини уриб туширилганини хабар қилди.

Унга кўра бу ракета ҳужуми қурбонлар ва вайронгарчиликларга сабаб бўлмаган.

Ғарб ва Россия расмийлари эса Украина армиясининг бир неч аой олдин ваъда қилган йирик ва баҳорги қарши ҳужумларини бир неча кун олдин турли ўқларда бошлангани айтишмоқда аммо Россия армияси  бу қарши ҳужумларни қайтаришга муваффақ бўлди ва Украина кучлари  жуда кўп йўқотиш ва талофатларга дуч келди.

АҚШ ҳукумати расмиийлари ҳам яқинда Украина армияси Россия позицияларига қарши ҳужумда катта юқотишларга дуч келганини тасдиқлади.

Ҳисоботда келтирилишча, Украинанинг йўқ қилинган техникалари орасида Амрап номи билан машҳур АҚШда ишлаб чиқарилган зирҳли машиналар ҳам бор.

Бундан олдин Россия Мудофаа вазирилги Украина ҳарий кучлари 4 июндан бери муваффақиятсиз ҳужумлар уюштиргани ва инсон кучи ва техникасидан талофат кўргани ҳақида хабар қилган эди.

3 кун ичида Украинаниг 32 танки ва 130 зирҳли теникаси йўқ қилингани ва энг даҳшатлиси ҳам бу қарши ҳужум пайтида 2100 дан ортиқ украиналик аскарлар ҳаллок бўлгани айтилади.

Ёрлиқ