июн 11, 2023 11:59 Asia/Tashkent
  • Канада Украинага 500 миллион долларлик ёрдам ажратди
    Канада Украинага 500 миллион долларлик ёрдам ажратди

Канада бош вазири Украинани қўллаб-қувватлаш учун мамлакатнинг янги ҳарбий пакети ажратилишини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Канада бош вазири Жастин Трюдо шанба куни Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг Киевга янги 500 миллион доллар ёрдам кўрсатишини маьлум қилган.

Трюдо Украина парламентида сўзлаган нутқида "Украинанинг қаршилик кўрсатиши барчамизнинг келажагимиз учун" деб даъво қилди.

Бошқа томондан, Трюдонинг Киев сафари билан бир вақтда Канада Ташқи ишлар вазири Мелание Жолй Торонто аеропортида Россияга тегишли Антонов-124 юк самолётининг қўлга олинганини маълум қилди.

Ушбу ҳаракат Канада томонидан Москвага босим ўтказиш мақсадида Россия активларини биринчи марта мусодара қилишдир.

Шу муносабат билан, жума куни Қўшма Штатлар Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ва ўқ-дориларни ўз ичига олган 2,1 миллиард долларлик бошқа хавфсизлик ёрдам пакетини ҳам кўриб чиқди.

Бошқа томондан, Полша газетаси ҳам Полшада тўхтаган Украинага кетаётган поезддан ҳарбий ўқ-дорилар солинган бир неча қути ўғирланганини ёзди.

Wйборcза газетасининг ёзишича, ҳарбий техниканинг ушбу жўнатмаси АҚШ қуролли кучларига тегишли бўлиб, Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) аскарлари томонидан ҳимояланган.

Яна бир янгилик, Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев НАТО собиқ бош котибининг Украинадаги урушга НАТО қўшинларини юбориш таклифига жавобан огоҳлантирди ва шундай деди:Европа давлатлари ўз аскарларини Украинадаги урушга жўнатса, Москва нишонига тушиши мумкин.

Бир неча кун олдин НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен ушбу иттифоққа аьзо давлатлар гуруҳи Россияга қарши жанг қилиш учун Украинага ўз ҳарбий кучларини жойлаштириши мумкинлигини айтган эди.

Ёрлиқ