Арманистон ва Озарбойжон Республикаси чегарасида кескинликлар яна кучайди
-
Арманистон ва Озарбойжон Республикаси чегарасида кескинликлар яна кучайди
Арманистон ва Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлари бир-бирини Қорабоғдаги бошқа томоннинг позицияларини нишонга олганликда айблади.
Армано пресс ахборот сайтнинг хабар қилишича, кеча Боку ва Ереван ҳукуматлари кучлари бир-бирини баҳсли Қорабоғ минтақасида кескинликни кучайтирганликда айблади.
Бу нашрга кўра, Арманистон Мудофаа вазирлиги ҳам Озарбойжон Республикаси қуролли кучлари енгил қурол ва минометлардан фойдаланган. Улар Қорабоғдаги алоқа чизиғининг жануб-ғарбида ўт очишни тўхтатиш режимини бузган.
Aрманистон Мудофаа вазирлигига бу борада баёнотлар бериб, тарангликнинг кучайиши оқибатида ҳеч ким жабрланмаганини қўшимча қилди.
Ереван ҳукумати бу ҳақда Россиянинг минтақадаги тинчликпарвар кучлари қўмондонигига хабар берганини ҳам қўшимча қилди.
Шу ҳолда Озартож ахборот агентлиги ҳам Арманистон қуролли кучлари енгил қуроллардан фойдаланиб Озарбойжон ерспубликаси армиясининг " Шоша" ва " Хожали" ҳудудларидаги позицияларини навбатма-навбат нишонга олганини иддао қилди.