Дунё бўйлаб кўчирилган болалар сони кўпайди
(last modified Thu, 15 Jun 2023 09:12:22 GMT )
июн 15, 2023 14:12 Asia/Tashkent
  • Дунё бўйлаб кўчирилган болалар сони кўпайди
    Дунё бўйлаб кўчирилган болалар сони кўпайди

2022-йил охирига келиб дунё бўйлаб кўчирилган болалар сони 43 миллиондан ошди.

Уруш, зўравонлик, қашшоқлик ва ижтимоий тенгсизлик бутун дунё бўйлаб одамларнинг кўчирилишининг энг муҳим сабабларидан биридир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ўзининг йиллик ҳисоботида 2022-йил охиригача дунё бўйлаб ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган болалар сони 43 миллион уч юз минг нафарга етганини эьлон қилди.

Ушбу ҳисоботга кўра, бу болаларнинг тахминан 60 фоизи, яъни 25 миллион саккиз юз минг кишига тенг, 2022 йилга келиб можаро ва зўравонлик туфайли ўз мамлакатлари ичида бошқа ҳудудларга кўчиб кетган.

УНИCЕФ дунёда қочқин болалар сонининг 17 миллион беш юз мингга етганини эълон қилди.

Ушбу ҳисоботга кўра, Судандаги можаролар туфайли 940 минг бола ўз уйини тарк этган.

ЮНИСЕФ ижрочи директори Кетрин Расселнинг айтишича, ўн йилдан ортиқ вақт давомида ўз уйини ташлаб кетган болалар сонининг кўпайиши бутун дунё бўйлаб можаролар, инқирозлар ва иқлим офатларининг узлуксиз кўпайиши билан боғлиқ.

Бу УНИCЕФ расмийси қўшимча қилди:"Болаларни кўчиришни бошқариш бўйича бизнинг глобал салоҳиятимиз жиддий босим остида қолмоқда".

Яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти октябр ойи яқинлашар экан, суданлик қочқинлар сони бир миллиондан ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.