декабр 14, 2023 16:01 Asia/Tashkent
  • Эрон дунёдаги энг кўп қочқинларга мезбонлик қилмоқда
    Эрон дунёдаги энг кўп қочқинларга мезбонлик қилмоқда

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Женева шаҳрида ўтказилган " Жаҳон қочқинлар форуми йиғилишида БМТ ва Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигини қочқинларга айниқса Эронда яшаётан 5 миллиондан ортиқ афғонистонлик қочқинларга ўз бурчи ва масъулиятига эътиор беришига умид қиламиз деб айтди.

Кеча Женевада ўтказилган,  Бутунжаҳон қочқинлар ассамблеясининг йиғилишад, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  минтақамиздан ташқаридаги кучларнинг кўплаб ҳарбий аралашуви ва бошқа аралашувлар беқарорлик ва ишончсизликка сабаб бўлди ва бу олимнинг ўзи бутун минтақада силжиш тўлқинларини келтириб чиқаради. АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг минтақадаги  Эронга яқин ҳудуддаги масълуилтсиз  сиёсати ва ҳарбий аралашувлари оқибатида юкланган юк Эрон зимасига тушмоқда  деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз Бутунжаҳон қочқинлар форумининг иккинчи йиғилиши чоршанба кунидан жумага қадар , 24 -озар аъзо давлатлар иштирокида,  Швецария ҳукумати ва  Қочқинлар бўйича  Олий Коммисарлиги мезбонлигида ўтказилди. Айтиш керакки 2018 -йилда бир неча йиллик музокаралан кейин Қочқинлар бўйича халқаро конвенсия ишлаб чиқилди ва БМТ томонидан резолюция билан тасдиқланди.

Ҳужжатдан келиб чиқиб ҳар 4 йилда бир марта ушбу даражаги йиғилиш ўтказиб қочқинлар муаммоларни муҳокама қилишга қарор қилинди.

Чет эл давлатларнинг ҳарбий аралашуви ички низолар, табиий офатлар, иқтисодий ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар мажбурий миграциянинг асосий омилларидандир  ва шунга асосан Ғарбий Осиё минатқасидаги кўп сонли бошпана изловчилар кўчиб юрадиган минтақалардан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари қирқ йилдан ортиқ вақт ичида Эрон Ислом республикаси қўшни давлат Афғонистоннинг кўплаб фуқароларни қабул қилган. Кўп йиллик тартибсизликлар, уруш ва ишғол сабабли Афғонистон аҳолисининг катта қисми Эронда уйларини ва бошпаналарни ташлаб кетишга мажбур бўлган.

БМТнинг Болалар жамғармаси  (YUNISEF) ҳам икки йил олдин яъни 2021 йил августга қадар Эронда икки-уч миллион афғонистонлик қочқинлар бўлган аммо шу йилдаги воқеалар ва Толибон ҳаракати ҳокимиятни қўлга олганидан кейин,  Эронга 500 мингдан 1,5 миллионгача янги қочқинлар кириб келади деб хабар қилди.

Афғонистонлик қочқинлар

 

Эрон ИИВ бошлиғи Аҳмад Ваҳидий ҳам жорий йилнинг июлида Эрондаги афғонистонлик муҳожирларнинг сони ҳақидаги ҳисоб-китоблар 5 миллион кишидан ошади деб маълум қилди.

Эрон Афғонистонга қўшни давлат сифатида бу давлат билан узоқ чегараларга эга бўлганлиги туфайли бу мамлакатдаги воқеаларга алоҳида эътибор қаратаётгани  ва баъзи минтақавий ва халқаро ўйинчилардан фарқли улароқ бу исломий мамлакатлардаги тинчлик ва барқарорлик ўз заминидаги тинчлик ва баоралик билан тенг сифатида  билиши аниқ.

Эронликлар билан маданий, тарихий ва диний яқинликлари бўлган афғонистонликлар ҳозиргача Эронда ҳукумат томонидан тақдим этилган барча қулайлик ва хизматлардан фойдаланмоқда.

Шунингдек ислом таълимотлари асосида Эрон мамлакати афғонистонлик қочқинлари учун муносиб яшаш шартларини яратиб берди ва ҳатто барча афғонистонлик болалари Эрон мактабларига ўқишга кириш имконияга эга деб изоҳлади  Эрон ТИВ раҳбари.

Ва ҳолангки, Эронга қарши золимона санкциялар туфайли чекланган ресурслар ва иқтисодий муаммоларга қарамасдан Эрондага афғонистонлик муҳожирларнинг эҳтиёжларини қондириш учун халқаро ёрдам миқдори жуда ҳам оз.

Бундан олдин бу масалани БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Эрондаги бошқармаси ҳам тасдиқлаб, кўмакларнинг асосий қисмини Эрон ҳукумати ва халқи кўрсатмоқда ва ушбу қочқинлар муаммолари билан шуғулланиш учун халқаро ташкилотларнинг ёрдами қисқариши бу борада зарур қарорлар қабул қилиниши учун БМТга аъзо давлатларга ўтказилиши керак деб аниқлик киритганди.

Шунга асосан Эрон Ислом республикаси БМТ ва Қочқинлар бўйича Олий комиссарлик каби халқаро ҳамжамиятларнинг Эронда яшаётган қочқинарнинг муаммолари ва молиявий харажатларини ҳал қилишда масъул бўлишини истайди.

Женева шаҳрида ўтказилган Жаҳон қочқинлар форуми йиғилишида Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари ҳам қатнашди. У ўз нутқида нега фақат бир давлат ёлғизлик билан қочқинларни қабул қилиш учун жавобгар бўлиши керак  деган саволни кўтариб битта мамлакат дунёдаги энг кўп қочқинлар ва бошпана изловчиларнинг харажатлари ва юкларини кўтара олмайди ва бу адолатсизилкдир. Қочқинларни қабул қилиш харажатлари мамлакатлар ўртасида адолатли тақсимланиши керак деб  эълон қилди.

Ёрлиқ