ЮНИСЕФ: Афғонистонда 14 миллион бола ҳаётига очлик хавфи таҳдид солмоқда
(last modified Sat, 20 Nov 2021 11:42:13 GMT )
ноябр 20, 2021 16:42 Asia/Tashkent
  • ЮНИСЕФ: Афғонистонда 14 миллион бола ҳаётига очлик хавфи таҳдид солмоқда
    ЮНИСЕФ: Афғонистонда 14 миллион бола ҳаётига очлик хавфи таҳдид солмоқда

БМТнинг Болалар жамғармасис -ЮНИСЕФ Халқароо болалар кунида Афғонистонда 14 миллион нафра болалалар ҳаётига очлик хавфи таҳдид соалётгани ва улардан бир миллиони очликдан нобуд бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Жаҳон тақвимига кўра бугун Халқаро болалар кунидир ва ЮНИСЕФ ҳар йили Афғонистонда бу куни нишнлайди аммо шу йил  14 миллон афғон болаларига очлик хавфи таҳдид қилаётгани сабаб бу санани нишонлашни ўз дастурида жой бермади.

ЮНИСЕФ  Афғонистон ҳудудларида фаолият олиб бораётгани ва бу мамлакатдаги болаларга ёрдам беришга ҳаракат қилаётганини таъкидлаб,  қиш фаслини кириши билан фожеа юз бериши ва бу ташкилот унир олдини олишда кучсиз бўлгани зеро 192 миллион доллар ёрдамга эҳтиёж сезаётганини эълон қилди.

Кеча Халқаро Қизил Хоч қўмитаси раиси Ритер Маурер ҳам  Ассошейтед прессга берган интервьюсида Афғонистонда гуманитар инқироз аломатлари пайдо бўлмоқда деб огоҳлантирганди.

Афғонистонлик болалар ва халқининг ўлим ва очлик хавфига кўп омиллар жумладан АҚШнинг сўнгги 20 йил давомидаги масъулиятсиз ҳаракатлари ва ҳужумлари, қурғоқчилик, коронавирус касаллиги ва  АҚШ томонидан Афғонистоннинг миллиардлаб доллар активлари музатиб қўйлган сабаб бўлмоқда.

Кўп мамлакат жумладан Эрон ислом республикаси Афғонистонни  АҚШ томонидан блоклаб қўйилган пулларининг озод этилишини бир неч бор талаб қилган бўлса-да  Афғонистондаги гуманитар фалокатга қарамай,  АҚШ бу мамлакатга нисбатан нотўғри сиёсатини давом эттирмоқда.