Европа Хитой компаниялари таъсирини тақиқлашга уринмоқда
(last modified Fri, 16 Jun 2023 07:42:23 GMT )
июн 16, 2023 12:42 Asia/Tashkent
  • Европа Хитой компаниялари таъсирини тақиқлашга уринмоқда
    Европа Хитой компаниялари таъсирини тақиқлашга уринмоқда

Европа ички бозор комиссари баьзи мамлакатларнинг 5Г телекоммуникация тармоқларида Хитой компаниялари ускунасидан фойдаланишни тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисидаги қарорини эьлон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, Европа ички бозор комиссари Терри Буртон пайшанба куни баьзи мамлакатларнинг 5Г телекоммуникация тармоқларида Хитой компаниялари ускуналаридан фойдаланишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади ва айтди:шу кунга қадар фақат 10 та давлат ушбу кўрсатмага амал қилиб, юқори хавф остида компанияларнинг қисмлари чекланган ёки тақиқланган.

Унинг қўшимча қилишича, бу жараён жуда секин кечади ва катта хавфсизлик хавфини келтириб чиқаради ва Иттифоқнинг коллектив хавфсизлигига хавф туғдиради.

Бертоннинг таькидлашича, Европа давлатларининг Хитойнинг Ҳуаwеи ва ЗТЕ компаниялари ускуналари ва қисмларидан фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш ҳақидаги қарори асосли ва Европа Иттифоқи кўрсатмаларига мувофиқдир.

Ушбу расмий Европа Иттифоқи мамлакатларидаги телекоммуникация операторларидан ушбу кўрсатмаларни амалга оширишни сўради.

Икки йил олдин қабул қилинган Европа Иттифоқи директивалари Европа Иттифоқи давлатларидан 5Г тармоқларида юқори хавфли компонентлардан қочишни талаб қилади.

Германия ички ишлар вазири Ненси Фазер апрел ойида Берлинда мамлакатнинг 5Г тармоғида фойдаланиладиган хитойлик компонентлар текширилаётганини айтди.

Португалия ҳам ўтган ойда алоқа операторларига 5Г ва 4Г тармоқларида Хитой компонентларидан фойдаланишни тақиқлаши мумкин бўлган қонунни қабул қилди.

Ғарб Хитойни бу қисмлар орқали жосуслик қилишда айблади. Аммо Пекин, Ҳуаwеи ва ЗТЕ бу айбловларни қатъиян рад этди.

Аввалроқ, Европанинг энг йирик ҳашаматли автомобил ишлаб чиқарувчиси “Мерcедес-Бенз” компаниясининг бош директори Германиянинг “Билд” нашрига берган интервюсида Европанинг Хитой билан ҳамкорлиги зарурлигини таькидлаган ва “Хитой билан алоқаларни узиш немис автомобил саноати хатар остида қолдириши” ҳақида огоҳлантирган эди.

Бу европалик расмий қўшимча қилди:“Жаҳон иқтисодиётининг асосий иштирокчилари – Европа, Америка ва Хитой бир-бирига шунчалик чамбарчас боғланганки, Хитойдан ажралишнинг маьноси йўқ. Хитойдан ажралиш иллюзия ва исталмаган.