июн 16, 2023 15:16 Asia/Tashkent
  • Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларининг Шимолий Кореяга қарши қўшма баёноти
    Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларининг Шимолий Кореяга қарши қўшма баёноти

Америка, Япония ва Жанубий Корея Шимолий Кореянинг иккита ракета учирилишини қоралар экан, бу ҳаракатни БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини очиқдан-очиқ бузиш деб ҳисоблашди.

Пайшанба куни Шимолий Корея Жанубий Корея ва АҚШнинг яқинда ўтказган машғулотларига жавобан Шарқий денгиз (Япония денгизи) томон иккита қисқа масофали баллистик ракета учирди. Пхеняннинг бу ҳаракати Вашингтон ва унинг иттифоқчиларининг реакциясидан кейин содир бўлди.

ИРНА хабарига кўра, Жанубий Корея, Япония ва Қўшма Штатлар кеча (пайшанба) қилган баёнотида Шимолий Кореянинг баллистик ракеталар ва (ноқонуний оммавий қирғин қуроллари) отилиши минтақа ва дунё тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солиш билан бирга ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани бузишэканлиги даьво қилишди.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Шимолий Корея томонидан баллистик ракета учирилиши БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларининг бузилиши сифатида баҳоланган.

Лондон Пхеняндан музокараларга қайтиш чоғида ядросизланиш учун чоралар кўришни сўради.

Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги иттифоқнинг 70 йиллиги муносабати билан пайшанба куни икки давлат чегарасидан 25 километр узоқликда икки давлат ўртасидаги қўшма машғулотларнинг бешинчи ва охирги босқичи бўлиб ўтди.

Шимолий Корея Мудофаа вазирлиги ушбу машғулотнинг ўтказилишини қоралар экан, уни провокацион ва кескин деб баҳолади ва бу машғулот “муқаррар” жавобга олиб келишини маьлум қилди.

Ёрлиқ