Россия Пентагон Украинада касаллик ташувчи чивинлардан фойдаланиши ҳақида огоҳлантирди
Россия Мудофаа вазирлиги Пентагон Украинада хавфли касалликлар ташувчи чивинлардан фойдаланишга интилаётгани ҳақида огоҳлантирди.
Эрон тедлерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлигининг кимёвий, радиоактив ва биологик ҳимоя бўлими бошлиғи Игор Крилов Америка биологик лабораториялари бутун дунё одамлари учун хавф туғдираётганига ишора қилар экан, олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, Киев режими бу урушда Россия кучларига қарши Гепатит Б, Безгак, Эбола ва ОИЦ каби касалликларни ташувчи чивинлардан фойдаланмоқчи, дея огоҳлантирди
Крилов қўшимча қилди: Биз Америка Қўшма Штатларининг хавфли касалликларга чалинган ташувчилардан учувчисиз самолётлар ёрдамида фойдаланишга юқори даражадаги техник тайёргарлигини кузатдик.
Бу россиялик амалдорнинг таъкидлашича, Киев режимининг Херсон вилоятида сув тошқинларини келтириб чиқаришдаги ҳаракати Ғарбий Нил иситмаси тарқалишининг марказига айланиши мумкинлигига ишора қилиб, айтди:Украинадан грипп билан касалланган қушларнинг миграцияси туфайли Россияда инфекция даражаси сезиларли даражада ошди.
Британиянинг АҚШнинг икки томонлама биологик тадқиқотларга 1,5 миллиард фунт стерлинг сармоя киритганига ишора қилиб, Крилов қўшимча қилди:Пентагон Эбола, гепатит Б ва ОИЦни ташувчи чивиннинг генетик модификацияланган версиясини олишга ҳаракат қилмоқда.
Ушбу матбуот анжуманида оммавий ахборот воситаларига турли ҳужжатларни тақдим этар экан, у шундай деди: Пентагоннинг бутун дунё бўйлаб фаолият юритаётган ҳарбий биологик лойиҳалари биологик қуроллар учун потенциал патогенларга кириш имконини беради.
Украинада махсус ҳарбий амалиётлар бошланганидан сўнг, Москва маълум қилди:АҚШ Украинада яширинча биолаборатория дастурини қайта бошлади ва энди асосий эътиборни янги махфий объектлар қуриш ва ходимларни тайёрлашга қаратмоқда.
Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти ушбу хабарларга жавобан Украинадаги мамлакатнинг биологик лабораториялари тинч мақсадларда фойдаланиши ва уларнинг мақсади қурол ясаш эмаслигини даъво қилмоқда.